Туризм

Эрон Ўзбекистон тарихий объектлари реставрациясида иштирок этади

© Sputnik / Медведев / Фотобанкка ўтишМинарет Калян и вид на Бухару
Минарет Калян и вид на Бухару - Sputnik Ўзбекистон
Эрон томон Ўзбекистон билан парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий ва туристик алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Эрон элчиси Ҳамид Наерободий билан музокаралар ўтказди. Учрашув доирасида туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кучайтиришга доир келишувга эришилди, деб хабар бермоқда Туризм давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Павильон №66 Культура (Узбекская ССР) - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
ВДНХ боғидаги Ўзбекистон павильони реставрация қилинмоқда

Томонлар туризм соҳасида COVID-19 пандемияси асоратларини юмшатиш бўйича ўзаро тажриба алмашишди, пандемия билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, халқаро туристик саёҳатларни тиклашга доир биринчи даражали чора-тадбирлар муҳокама қилинди. 

Ўтказилган музокараларнинг яна бир муҳим масаласи Ўзбекистондаги тарихий-маданий мерос объектларини сақлаш ҳамда уларни реставрация қилиш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳалар реализацияси, шу йўналишда тажриба алмашиш ва мутахассисларни тайёрлаш бўлди. Бундан ташқари, учрашув давомида номоддий маданий мерос объектларини тарғиб қилиш ва уларни ЮНЕСКО рўйхатига киритиш масалаларини ишлаб чиқишга тўхталиб ўтилди, бунда Ўзбекистон ва Эрон халқлари тарихи, маданияти, анъаналари ва урф-одатлари ҳамда ошхонаси муштараклиги алоҳида қайд этилди.

Картины в музее им. Савицкого в Нукусе - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Савицкий музейида зарар кўрган санъат асарини реставрация қилиш бошланди

Ҳамид Наерободий Эрон ҳукумати Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг юқори суръатларда ривожланаётганини катта қизиқиш билан кузатаётганини маълум қилиб, бунда президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатни илгари суриш ва Ўзбекистоннинг бўлғуси “Учинчи Ренессанси”ни яратиш йўлида юритаётган сиёсати роли жуда катта эканлигини таъкидлади.

Эрон томон Ўзбекистон билан парламентлараро, савдо-иқтисодий, маданий ва туристик алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди.

Учрашув якунига кўра, томонлар Ўзбекистон ҳамда Эрон ўртасида маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик қилишга доир Ҳукуматлараро келишув ва 2020-2023 йилларда туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳукуматлараро дастурни имзолашга тайёргарлик жараёнларининг тезлаштиришга оид келишувга эришишди. Шунингдек, томонлар реставрация ишлари тафсилотларини белгилаш ҳамда "йўл харитаси"ни тузиш учун эронлик экспертлар делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилишга келишиб олишди.

Самарқанд - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Самарқандда 15та сайёҳлик объектлари реставрация қилинади

Бундан ташқари, тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида Эрон томонидан Самарқанд вилоятида замонавий Саломатлик марказини яратиш режалаштирилмоқда, бунда Эрон мутахассислари ва технологиялари жалб этилиши кутилмоқда.

Мазкур саломатлик марказида мураккаб тиббий жарроҳлик амалиётларини ўтказиш имкони яратилади.

2019 йилнинг 2 ноябрида Тошкент  шаҳрида ШҲТ давлатларининг ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасида Ўзбекистон  Бош вазири Абдулла Арипов ва Эрон биринчи вице-президенти Исҳоқ Жаҳонгирий ўртасида ўтган музокараларда тарихий ёдгорликларни реставрация қилиш ва тиклашга оид келишувларга эришилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader