Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосарлари тайинланди

© SputnikПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари лавозимларига қатор тайинловлар амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосарлари лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Баходир Юсупалиев - Sputnik Ўзбекистон
Санэпид осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига раҳбар тайинланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб Холмамат Норбоев Нуралиевич тайинланди. Норбоев 1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган бўлиб, Самарқанд, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ҳарбий соҳанинг санитария-эпидемиология йўналишида фаолият юритган.

Мутахассислиги – гигиенист-эпидемиолог шифокор. 2002 йилдан бошлаб бир қатор ҳарбий унвонларга сазовор бўлган, 2018 йилда эса тиббий хизмат подподковниги даражасига эришган. СЭОЖС бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланишдан аввал ЎзбекистонМудофаа вазирлиги бош санитария врачи – Санитария-эпидемиология назорат маркази бошлиғи бўлган.

Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари этиб тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабеков тайинланди. 1957 йилда туғилган Атабеков кўп йиллар давомида гигиена, санитария ва эпидемиология соҳасида турли лавозимларни эгаллаб келган. Жумладан, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори лавозимларида ишлаб келган.

Профилактические меры против распространения коронавируса в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тадбиркорларга санитария-эпидемиологик осойишталик белгиси берилади

Тайинловдан аввал эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Ботиржон Курбанов ҳам Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланди. 1979 йилда туғилган Курбанов кўп йиллар давомида санитария-эпидемиология соҳасида фаолият юритган. У II даражали "Саломатлик" ордени соҳибидир. Тайинловдан аввал Б.Курбанов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Врачи в кабинете компьютерной томографии медицинского исследовательского центра - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ташкил этилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг яна бир ўринбосари этиб Қобулжон Ҳайитов тайинланди. 1986 йилда Навоий вилоятида туғилган Ҳайитов Тошкент молия институтини тамомлаган ҳамда молия, иқтисодиёт ва солиқ соҳаларида бир қатор давлат ташкилотларида фаолият юритган. У Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси унвонига сазовор бўлган. Тайинловдан аввал Давлат солиқ қўмитаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси Бухгалтерия бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу хизмат Ўзбекистон президентининг 2020 йил 27 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ташкил қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала