Дунёда

"Толибон" тожик-афғон чегарасига яқин ҳудудга ҳужум уюштирди, олти киши қурбон бўлди

© AP / Allauddin KhanБоевики движения Талибан*
Боевики движения Талибан* - Sputnik Ўзбекистон
"Толибон" радикал ҳаракатининг бир гуруҳ жангарилари Тожикистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган ҳудудга ҳужум уюштирди

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Афғонистон шимоли-шарқида "Толибон" радикал ҳаракати уюштирган ҳужум оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий Tolo News телеканали.

Табличка на столе представителей движения Талибан  - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ўзбекистон ва Марказий Осиёга таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз - Толибон вакили

Ҳодиса Тожикистон билан чегарадош Қундуз провинциясида юз берган.

Расмий маълумотларга кўра, толиблар Имом Шохиб туманидаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирганлар. Жанговар тўқнашувлар давомида Афғонистон хавфсизлик кучларининг олти нафар ходими ҳалок бўлишган. Яна 15 киши асир олинган.

Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" ўртасидаги кураш давом этмоқда. Толиблар мамлакатнинг қишлоқ ҳудудларида каттагина ерларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужумга ўтган.

Мамлакат ҳудудида "Ислом давлати" террористик уюшмаси таъсири кучайган.

Сентябр ойида Қатарда бир неча ўн йиллар давомида биринчи марта Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошланди. Музокаралар ўзаро асир алмашинувидан сўнг рўй берган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала