Ўзбекистон 19 давлатга 78 хил маҳсулотни экспорт қилиш учун рухсатномалар олди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишГрузчики работают на складе овощей и фруктов
Грузчики работают на складе овощей и фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тадбиркорларга маҳсулотларини хориж фитосанитария талабларига мувофиқлаштириш учун карантин инспекторлари бириктирилади

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Ўзбекистон янги экспорт бозорларини топишда дастлабки қадамлар ташланганини эълон қилди. Хусусан, 19 давлатга 78 хил маҳсулотни экспорт қилиш учун рухсатномалар олинган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова маълум қилди.

Урожай черешни и вишни - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бу йил 18 та давлатга гилос экспорт қилди

Хусусан, айни вақтда Ҳиндистонга 38 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига рухсат олиниб, яна 6 хил маҳсулот учун музокаралар олиб борилмоқда;

Японияга  58 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига рухсат олиниб, яна 6 хил маҳсулот учун музокаралар олиб борилмоқда;

Кореяга  43 турдаги маҳсулотлар экспортига рухсат олиниб, яна 11 хил маҳсулот учун музокаралар олиб борилмоқда;

Филиппинга 24 турдаги маҳсулотлар экспортига рухсат олиниб, яна 14 хил маҳсулот учун музокаралар олиб борилмоқда;

Исроилга 19 турдаги маҳсулотлар экспортига рухсат олиниб, яна 9 хил маҳсулот учун музокаралар олиб борилмоқда;

Черешня - Sputnik Ўзбекистон
Мазали гилос ва узум: Ўзбекистон мевалари дунё бозорини забт этмоқда – Бозоров

Таиландга 24 турдаги маҳсулотлар экспортига рухсат олиниб, яна 7 хил маҳсулот учун музокаралар олиб борилмоқда;

Иорданияга 28 турдаги маҳсулотлар экспортига рухсат олиниб, яна 10 хил маҳсулот учун музокаралар олиб борилмоқда;

Покистон ҳамда Эронга 22 турдаги маҳсулотлар экспортига рухсат олиниб, яна 13 хил маҳсулот учун музокаралар олиб борилмоқда;

Бангладешга 22 турдаги маҳсулотлар экспортига рухсат олиниб, яна 7 хил маҳсулот учун музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек, "Ўздавкарантин" инспекцияси ва Хитой Бош божхона маъмурияти ўртасида келишилган "2019-2020 йиллар давомида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида" чора-тадбирлар дастури асосида ХХР Божхона хизматидан қуйидаги 14 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномалари олинган: гилос, қовун, анор, аччиқ қалампир, дуккакли ва донли маҳсулотлар: ерёнғоқ, мош, ловия, кунжут, қобиқсиз грек ёнғоғи, ўрикнинг аччиқ ва ширин данаклари, майиз, қуритилган ўрик ва қуритилган аччиқ қалампир.

Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью плодоовощного кластера - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Поп туманидаги мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди

Шунингдек, лимон, узум, олхўри, нектарин, ўрик, ловия, қуритилган қовун ва ўрик маҳсулотларни экспорт қилиш учун Хитой карантин хизматининг фитосанитария рухсатномаларини олиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Янги "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор лойиҳасида маҳсулот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш мақсадида қуйидаги янги механизмлар таклиф қилинмоқда:

Аниқланган зарарли организмлар ва фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида "Ўздавкарантин" инспекциясига ихтиёрий мурожаат қилган ва оқибатини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод этилади;

2021 йил 1 октябрга қадар ўсимликлар биолабораториялари ва ўсимликлар клиникаларининг солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликларини ундириш тўхтатилади;

Фестиваль дыни - Ковун сайли в Гулистане - Sputnik Ўзбекистон
Россия машҳур ўзбек мева-сабзавотлари учун ҚҚСни пасайтирди

тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларини хорижий давлатлар фитосанитария талабларига мувофиқлаштириш, маслаҳат бериш
ва амалий ёрдам бериш учун карантин инспекторлари бириктирилади;

Шунингдек, Давлат раҳбари йирик илмий марказ ташкил этиш таклифини илгари суриб, инспекция тизўимидаги карантин илмий маркази негизида давлат муассасаси шаклидаги Ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот маркази ташкил этилишини ҳамда марказ тизимида замонавий лабораторияларга эга бўлган Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали, Самарқанд давлат университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида минтақавий филиаллари ўз фаолиятини бошлайди.

Ушбу марказ ва унинг филиаллари нафакат инспекция ходимларининг малакасини ошириш, балки экспортбоп маҳсулот тайёрловчи деҳқон-фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субектлари ҳамда маҳсулотларни экспортга тайёрловчи қадоқлаш цехларининг мутахассисисларини халқаро фитосанитария стандартлари ҳамда импортёр давлатлар томонидан дала,  боғ, иссиқхона ва қадоқлаш цехларига  қўйилаётган импорт фитосанитария талабларини жойларда жорий этиш бўйича малакасини ошириб боради. Шунингдек, соҳада илмий тадқиқотларни амалга оширади.

Гранат - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Қирғизистонга мева ва сабзавотлар экспортини тўхтатмайди

Ўзбекистонда ўсимликлар карантини давлат инспекцияси соҳада халқаро стандартларни жорий этиб, экспортга кўмаклашиш, хорижий давлатлар билан битимлар тузиш, ўсимликлар клиникаси ва биолабораториялар ташкил қилиш, шунингдек, амалиётга илм-фан ютуқларини олиб кириб, сохадаги илмий тадқиқотларни хамда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада янги босқичга кўтариш белгиланган.

Инспекция Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича Халқаро конвенцияга  аъзо бўлиб, қоидаларга мос равишда  Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мажбуриятларини самарали амалга оширишда масъул ваколатли орган этиб белгиланган.

Инспекция томонидан сертификация ҳужжатлари учун 6 хил қоғоз   шаклидан воз кечилиб, 1 та электрон ариза бериш тизими жорий этилган. Аризани кўриб чиқиш муддатлари экспортда 10 кундан 1 кунга, импортда 30 кундан 3 кунга қисқартирилган.

Бу борада,  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда "e-Fitouz" автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилган. Мазкур тизим ўз ўрнида "даладан экспортгача"бўлган занжирни қамраб олиб, экспорт-импорт жараёнларини тезлаштиришда қатор қулайликларни яратади. Хусусан, Инспекция томонидан берилаётган рухсатнома ва сертификатларни электрон тарзда тақдим этиш ва аризаларни қабул қилиш орқали маълумотларни ягона электрон базага йиғиш амалиёти тадбиқ этилади.

Янгиликлар лентаси
0