Миграция

Ўзбекистон фуқаролари Россияга қандай кириши мумкинлиги айтилди

© Sputnik / Нина ЗотинаНачальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова
Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова - Sputnik Ўзбекистон
Россия ФМХ раҳбари бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари қандай тартибда Россия ҳудудига кириши мумкинлигини айтди.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Бугунги кунда фақат юқори малакали мутахассислар Россия ҳудудига кириши мумкин, деди ИИВ Миграция Бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Валентина Казакова Sputnik билан бўлган интервьюда.

"Бугунги кунда хорижий фуқаролар Россия ҳудудига фақат Федерал Ҳукумат органларининг махсус таклифномасига (ходотайство) асосан кириб келишлари мумкин. (17:25) Яъни улар – ё юқори малакали мутахассис ёки алоҳида ускуналари созлаш учун чақирилган мутахассислар бўлиши керак", - деди Казакова.   

Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам шундай тартиб амал қилади. Россия ҳудудига кириш учун улар ҳам Федерал ҳукмуат органининг таклифномасига эга бўлишлари керак. (19:55)

Рабочие во время строительства - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Россия қурилиш майдонларида мигрантлар етишмаяпти - бош вазир ўринбосари

Шунингдек, Россияга кириб келгандан сўнг барча хорижий фуқаролар учун 14 кунлик ўзини ўзи якклаш таритиба амал қилади. Ундан ташқари кириб келишдан 3 кун олдин олинган COVID йўқлиги ҳақидаги маълумотномага эга бўлиши керак.

Россия Федерациясидан чиқишда хорижий фуқаролар учун ҳеч қандай чеклов йўқ. Авиа ёки темирйўл транспорти воситаси бўлган тақдирда хорижий фуқаролар Россия ҳудудини эркин тарк этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрдан бошлаб Россия ҳудудига Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон ва Корея Республикаси фуқаролари ҳаво транспорти орқали эркин кириб келишлари мумкин.

ФМХ раҳбари Валентина Казакова билан бўлган интервьюнинг тўлиқ видеоси билан қуйида танишишингиз мумкин.

© SputnikГражданство, патенты, пандемия: новшества в миграционном законодательстве РФ
Ўзбекистон фуқаролари Россияга қандай кириши мумкинлиги айтилди - Sputnik Ўзбекистон
Гражданство, патенты, пандемия: новшества в миграционном законодательстве РФ

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала