Янги тизим: Ўзбекистонда ишсиз аёллар дафтари шакллантирилади

© ФАОСельские женщины Узбекистана
Сельские женщины Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими жорий этилиши таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Лист бумаги в руке - Sputnik Ўзбекистон
“Темир дафтар” нима ва у қандай шакллантирилади – вазирлик изоҳи

Йиғилишда хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича янги иш тизими белгиланди, деб хабар қилади президент матбуот-хизмати.

Маълумки, Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар рўйхати, яъни "темир дафтар" тузилган эди. Энди худди шунингдек ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида "ёшлар дафтари" ва "аёллар дафтари" шакллантирилади. Бу рўйхатлар "темир дафтар"дан алоҳида бўлади. Унга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар киритилади. Бунинг натижасида улар билан тизимли, манзилли иш йўлга қўйилади.

Мутасаддиларга ушбу тизимнинг намунавий шаклини ишлаб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва ҳар бир вилоятнинг биттадан шаҳар ва туманида, яъни 28 та ҳудудда синовдан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Сотрудник Бюро принудительного исполнения обходит должников - Sputnik Ўзбекистон
Наманганда МИБ ходимларига қаршилик билдириб, ўзига ўт қўйган ёш аёл вафот этди

Сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар вакилларига ҳар бир маҳалладаги ҳолатни ўрганиш, ёшлар ва аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиб, эҳтиёжларини, қизиқишларини аниқлаш ҳамда шу асосда манзилли чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилди.

"Бундан кейин одамларнинг уйига бориб, ишга муҳтожларни ишга жойлаштириш тизимини яратишимиз керак. Энди қайси жойда раҳбарлар уйма-уй юриб, масалаларни ҳал қилса, ўша жойда вазият ўзгаради. Энг асосий мақсад – иқтисодий барқарорликдан натижадорликка ўтиш", – деди Мирзиёев.

"Дафтар"лар билан ишлашда нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди. Улар билан ҳамкорликни кенгайтириб, жазони ўтаб қайтганларнинг ижтимоий мослашуви, ёшлар ва аёлларни психологик қўллаб-қувватлаш, уларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш муҳимлиги айтилди.

Насилие в семье - Sputnik Ўзбекистон
Сенат: Самарқандда аёлни аёвсиз калтакланиш ҳолати назоратга олинди

Бу ишларга "Маҳалла ва оила" илмий-тадқиқот институти, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг салоҳияти сафарбар этилади. Бундан ташқари, аҳолини тадбиркорликка ўқитиш ва микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларга йиллик 4 фоиз ставкада қарз маблағлари ажратилади.

 

 

Ҳокимларнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари "ёшлар дафтари" бўйича, маҳалла ва оила масалалари бўйича ўринбосарлари "аёллар дафтари" бўйича масъуллиги белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0