Жамият

Россия Ўзбекистонда рус тили ўқитилишини қандай қўллаб-қувватлайди

© Sputnik / Олег Ласточкин / Фотобанкка ўтишУчебник русского языка
Учебник русского языка - Sputnik Ўзбекистон
Россия хорижда рус тили билиш даражасини оширишга қаратилган (Чет элдаги рус ўқитувчиси) гуманитар лойиҳасини кенгайтирмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Тошкентда Россия маориф вазирлиги, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси ҳамкорликда “Зўр!” (“Класс”) гуманитар лойиҳа ва таянч дастури тўғрисида меморандум имзолади. Лойиҳа 2030 йилгача мўлжалланган. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

© Sputnik / Рамиз БахтияровПодписание меморандума
Россия Ўзбекистонда рус тили ўқитилишини қандай қўллаб-қувватлайди - Sputnik Ўзбекистон
Подписание меморандума

Россия маориф вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Глушко бу икки мамлакат учун размий маънога эга эканлинини таъкидлади.

“Таълим соҳасида ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан рус тилини ўрганиш масалаларига эътибор қаратган ҳолда, ўзаро ҳамкорликни давом эттирамиз. Ишончим комилки, рус методистлари юқори даражадаги ишларни намойиш этишади, натижада Ўзбекистондаги ўқитувчи ва мактаб ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражаси ошади. Шунингдек, Алишер Усмонов хайрия жамғармасига самарали ҳамкорлик ва "Зўр!" лойиҳасини амалга оширишга қўшилганлиги учун алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз”, - деди у.

“Зўр!” (“Класс”) гуманитар лойиҳасини Россия маориф вазирлиги ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги 5 млн доллар сармоя киритган Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси кўмагида амалга оширади.

Обучение мигрантов русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистонга Россиядан методист-ўқитувчилар гуруҳи учиб келади

Лойиҳанинг илк босқичида 32 нафар рус методистлари маҳаллий мактаблар ўқитувчилари ва ўқувчилари ўртасида рус тилини билиш даражасини назорат қилиш учун Ўзбекистонга етиб келди. Россиялик мутахассислар Ўзбекистонда рус тилини ўқитиш сифатини баҳолайди ҳамда ҳамкасбларига тилни ўқитиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

2021 йилда 100 нафар россиялик мутахассис республикага мамлакатимизга келиши режалаштирилган. Ўзбекистонга йўналтирилган мутахассислар сони ҳар йили 100 нафарга кўпаяди. Дастурнинг барча босқичлари 30 мингга яқин ўзбекистонлик ўқитувчиларни қамраб олади.

“Узоқ ҳудудларга бориш шарт эмас, масалан, Тошкентн чеккасидаги мактабларда ҳам рус тилини ўқитишда аҳволларимиз зўр деб айтиш қийин. Лекин 10 мингта мактабда учтадан бўлса ҳам 30 минг рус педагогининг ҳаммасининг малакасини оширишимиз керак ва уларга янги методика ва янги қўлланмалар билан ёрдам беришимиз керак. Бу ҳақда гаплашиб олдик”, - деди Халқ таьлими вазири Шерзод Шерматов.

“Санъат, фан ва спорт” жамғармаси директорининг биринчи ўринбосари Фатима Мухомеджан жамғарма учун бундай стратегик муҳим лойиҳанинг ҳамкори бўлиш шараф эканини маълум қилди.

“Зўр” лойиҳасининг амалга оширилиши Россия ва Ўзбекистон ўқитувчилари ўртасида мустаҳкам алоқаларни шакллантиришга, педагогик ёндашувларни яқинлаштиришга ва Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш учун шарт-шароитларни яратишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала