Жамият

Тун давомида энг кўп COVID-19 Наманганда қайд этилди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Фотобанкка ўтишКоронавирус
Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Яна 10 ҳудудда 118 кишида коровирус аниқланди. Шундан 32 нафари Наманган вилоятида. Жами қурбонлар сони 503 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 118 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 60 894 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Янги касалланганларнинг:

  • 32 нафари Наманган вилоятида;
  • 15 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 13 нафари Тошкент вилоятида;
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 11 нафари Бухоро вилоятида;
  • 10 нафари Хоразм вилоятида;
  • 8 нафари Жиззах вилоятида;
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони – 503.

Шу пайтга қадар 57 704 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган. Ҳозир мамлакатда 2 687 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала