Жамият

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов вафот этди

© Пресс-служба Творческого союза журналистов Узбекистана Председатель правления Творческого союза журналистов Узбекистана, журналист и поэт Саъдулла Хакимов
Председатель правления Творческого союза журналистов Узбекистана, журналист и поэт Саъдулла Хакимов - Sputnik Ўзбекистон
Саъдулло Ҳакимов ватан ва юрт олдидаги хизматлари учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”ордени билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, журналист ва шоир Саъдулла Ҳакимов 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди.

Саъдулла Ҳакимов 1951 йил 25 мартда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган.

1977 йили Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаган. Ўзбекистонда социал таъминот” журнали масъул котиби, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бўлим мудири, “Ўзбекистон овози” газетаси бўлим мудири, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси масъул котиби, “Маърифат” газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон президенти девони Ахборот маркази раҳбарининг ўринбосари, раҳбари, Ўзбекистон президентининг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари, “Туркистон-пресс” нодавлат ахборот агентлиги бош директори, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири лавозимларида ишлаган.

2016 йилнинг 29 декабридан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келди.

Саъдулло Ҳакимов ватан ва юрт олдидаги хизматлари учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони (2002 йил), “Меҳнат шуҳрати”ордени (2019 йил) билан тақдирланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала