Сиёсат

Хоразм вилоятига прокурор тайинланди

© Пресс-служба хокимията Хорезмской областиБотир Кудратходжаев назначен прокурором Хорезмской области.
Ботир Кудратходжаев назначен прокурором Хорезмской области. - Sputnik Ўзбекистон
Ботир Қудратходжаев 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ботир Қудратходжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Унда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратходжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.

Ботир Қудратходжаев бунгача Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016).

У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил февралидан  ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳотамов Наманганга прокурор этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала