Ҳодисалар

Тошкент вилоятида хўроз ўйинини ташкил қилган 120 нафардан зиёд шахслар қўлга олинди

© Sputnik / Владимир Вяткин / Фотобанкка ўтишПетушиные бои
Петушиные бои - Sputnik Ўзбекистон
От фермасида ташкил этилган хўроз ўйинларида жами 124 нафар шахслар қўлга олинди. Хўрозлар далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида таваккалчиликка асосланган хўроз ўйинлари ташкил қилган 120 дан ортиқ шахсларга чора кўрилди. Бу ҳақда вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

Петушиные бои - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Боёвутда хўроз уриштириш ўйинини ташкил этганларга жиноий иш очилди

9 октябрь куни соат тахминан 00:30 ларда “Ўртасарой” МФЙ ҳудудидаги от фермасида карантин қоидалари қўпол равишда бузилиши ва ноқонуний хўроз ўйини ташкил этилаётгани аниқланган. Ички ишлар ходимларидан иборат махсус гуруҳ тузилган ва воқеа жойи текширилган.

У ерда ҳақиқатдан ҳам 100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирокида хўроз ўйини ташкил этилганлиги аниқланган. Шунингдек, ферма ҳовлисида хизмат кўрсатаётган ноқонуний савдо шохобчасида истеъмол учун олиб келинган маҳсулотлар мутлақо санитария қоидаларга жавоб бермаслиги маълум бўлган.

Натижада ўйинларда иштирок этаётган жами 124 нафар шахслар қўлга олинган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Ўйин учун олиб келинган хўрозлар далилий ашё сифатида олинган.

Бундан ташқари, ушбу шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасини қўпол равишда бузганликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала