Футбол: Ўзбекистон Дубайда БААни мағлуб этди

© Ассоциация футбола Узбекистана Сборная Узбекистана сыграла товарищеский матч с командой ОАЭ
 Сборная Узбекистана сыграла товарищеский матч с командой ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси БААга қарши ўртоқлик ўйинида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Игорь Сергеев ҳар иккила гол муаллифига айланди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида Бирлашган Араб Амирликларига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказиб, ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди ва ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлим бошида эса Игорь Сергеев ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланиб, жамоани олдинга олиб чиқди.

Баҳс тугашига 4 дақиқа қолганида Сергеев Достон Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллаган ҳолда дублини нишонлади.

Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эса ҳакам Ўзбекистон дарвозаси томон пенальти белгилади. Рақиб ўйинчиси 11 метрли жарима зарбасидан фойдаланиб, ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси БААга қарши ўртоқлик ўйинида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Янгиликлар лентаси
0