Жаҳон бозорига чиқаётган маҳсулотларимизда Ўзбекистон овози жаранглаши керак - президент

Oбуна бўлиш
Чуст пичоғи, Самарқанд нони, Марғилон адраси, каби Ўзбекистон брендларини халқаро бозорда фаол тарғиб қилиш мумкин - президент.

ТОШКЕНТ, 13 окт - Sputnik. Президент ҳузурида бўлиб ўтган навбатдаги онлайн йиғилишда Ўзбекистонда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ва маҳаллий товар белгиларини яратиш масалалари кўриб чиқилди. 

Хусусан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон корхоналари томонидан бугунги кунда бор-йўғи 72 та товар белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилганига эътибор қаратди ва брендли маҳсулотгина яхши сотилишини қайд этди. 

- Жаҳон бозорига чиқаётган маҳсулотларимизда Ўзбекистон овози жаранглаши керак, бренди бўлсагина маҳсулотларимиз ташқи бозорларда мустаҳкам ўрин эгаллай олади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Масалан, Чуст пичоғи, Самарқанд нони, Марғилон адраси, Шеробод анори, Олтиариқ ва Паркент узуми, Хоразм қовуни, Сурхондарё хурмоси каби машҳур брендларни ҳудудий мансублиги бўйича рўйхатдан ўтказиб, халқаро бозорда фаол тарғиб қилиш мумкин.

Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Интеллектуал мулк агентлигига директор тайинланди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Юридик университетга тегишли топшириқлар берилди. Тадбиркорлар маҳсулотларини брендга айлантириш дастури ва электрон майдончасини ишлаб чиқиб, ҳудудларда брендлар ярмаркаси ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, йиғилишда интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш, бу соҳадаги ютуқларни юқори қўшилган қийматли маҳсулотга айлантиришда интеллектуал мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш жуда муҳим. Интеллектуал мулк Европада ялпи ички маҳсулотнинг 45 фоизини, Хитойда 12, Россияда 7 фоизни ташкил этади.

Торговля фруктами и овощами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мева-сабзавотлари ягона бренд остида экспорт қилинади

Ўзбекистон эса ҳозирча бу борада дунё бозоридан узоқлашиб кетган. Мамлакат ичида йилига 4500 та интеллектуал мулк объекти ва 2000та товар белгилари рўйхатдан ўтсада интеллектуал мулкдан самарали фойдаланилмаяпти. 

Ўтган йили 400 га яқин ихтиро, 110 та фойдали модел, 170 та саноат намунаси, 36 та селекция ютуғи рўйхатга олинган бўлсада, атиги 43 та илмий ишланма тижоратлаштирилган холос.

Шу боис бундай илмий ютуқларнинг “электрон ярмаркаси”ни ташкил этиш лозимлиги таъкидланди ва изхтирочиларни тадбиркорлар билан боғлаш кераклигини таъкидлади президент. 

- Патент эгаларини тадбиркорлар билан боғлаш керак, - деди Президент.

Яна бир муаммо – юртимизда санъат ва адабиёт асарларидан муаллифнинг розилигисиз фойдаланиш, ундан даромад олиш ҳолатлари кенг тарқалган.Мисол учун, Ўзбекистон кинотеатрлари, радио  ва телеканаллар томонидан муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилиш ва муаллифлар манфаатини таъминлаш вазифаси юкланди. 

- Интеллектуал мулк ҳимоясини мустаҳкамлай олсак, бу ҳам учинчи Ренессансга ишончли пойдевор бўлади, - деди Президент.

Ундан ташқари, президент Ўзбекистонда содир бўлаётган яна бир воқеага эътибор қаратди. Айрим тадбиркорлар халқаро брендлар билан бир хил номни рўйхатдан ўтказиб олган. Шу сабабли Ўзбекистонга хорижий инвестициялар келишига тўсиқ пайдо бўлмоқда. Президент ана шундай ҳолатларни тартибга солиш юзасидан кўрсатма берди.

Янгиликлар лентаси
0