ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўтган тун давомида Ўзбекистонда яна 115 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 61 534 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
Янги касалланганларнинг:
- 55 нафари Тошкент шаҳрида;
- 14 нафари Наманган вилоятида;
- 13 нафари Сирдарё вилоятида;
- 10 нафари Жиззах вилоятида;
- 10 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 4 нафари Навоий вилоятида фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Жами қурбонлар сони 510 кишини ташкил этмоқда.
Шу пайтга қадар 58 427 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 597 нафар даволанмоқда.