Сиёсат

Шуҳрат Ғаниев Сенат аъзолари рўйхатидан чиқарилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровШухрат Ганиев
Шухрат Ганиев - Sputnik Ўзбекистон
Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланганлиги муносабати билан сенаторлар рўйхатидан чиқарилди.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилди. Тегишли қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинди.

У Ўзбекистон президентининг 2020 йил 24 сентябрдаги ПФ-6069-сон фармонига асосан сенаторлар рўйхатидан чиқарилган.

“...Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланганлиги муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқарилган деб ҳисоблансин”, - дейилган ҳужжатда.

Мазкур қарор Олий Мажлис Сенатига ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгашига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент фармони билан Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала