Ўрта Чирчиқда жиноий гуруҳнинг бир йўла 12 жинояти фош этилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишРуки в наручниках
Руки  в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноий гуруҳ аъзолари жиноятларни пухта режа асосида май, август ва сентябрь ойларида содир этган. Улар 7 та маҳаллада аҳолининг 12 бош молларини ўғирлаган.

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида чорва молларини ўғирлашга “ихтисослашган жиноий гуруҳ”нинг 12 жинояти бир вақтда фош этди.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, улар 7 та маҳаллада аҳолининг 12 бош молларини ўғирлаган.

Жумладан, навбатдаги тадбир давомида “Дархон” маҳалласи ҳудудидан уч нафар номаълум шахслар шу ерда яшовчи фуқарога тегишли, тахминий нархи 7 миллион сўм бўлган бир бош қора молни ўғирлаб кетаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

Ушланган шахслар – Ўрта Чирчиқ тумани “Майрамкўл” маҳалласида яшовчи 26 ёшли, А.Т. ва унинг шериклари 25 ёшли Ш.Ш. ҳамда 36 ёшли Ш.Ш лар эканлиги, улар жиноятларни пухта режа асосида май, август ва сентябрь ойларида содир этганлиги аниқланган.

© Пресс-служба МВДВ Уртачирчикском районе задержана организованная преступная группа, подозреваемая в серии краж скота
Ўрта Чирчиқда жиноий гуруҳнинг бир йўла 12 жинояти фош этилди - Sputnik Ўзбекистон
В Уртачирчикском районе задержана организованная преступная группа, подозреваемая в серии краж скота

Шу вақт оралиғида улар томонидан еттита маҳалла ҳудудидан ўғирланган 11 бош қора мол ва 1 бош қўчқор ашёвий далил сифатида олиниб, ўз эгаларига тилхат асосида қайтарилган.

Мазкур ҳолатлар ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0