Жамият

Мамлакатларимиз яқин ҳамкорликда ишлаши учун яна бир имконият пайдо бўлди - Тюрденев

© Sputnik / Рамиз БахтияровПосол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев
Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон халқаро майдонда, анъанавий тарзда, бир-бирига мос ёки яқин позицияларда ҳаракат қилишади - Россия элчиси.

ТОШКEНТ, 14 окт - Sputnik. Ўзбекистоннинг БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашига аъзо бўлиши - бу халқаро майдонда яқин ҳамкорликда ишлаш учун яна бир қўшимча имкониятдир, деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Дунё ахборот агентлигига

"Мамлакатларимиз халқаро майдонда, айниқса, БМТ доирасида анъанавий тарзда бир-бирига мос ёки яқин позицияларда ҳаракат қилишади. Москва ҳам, Тошкент ҳам БМТ низомида белгиланган мақсадлар ва тамойилларга мувофиқ равишда тенг ва ўзаро ҳурмат асосида ҳамкорлик қилиш тарафдоридир", - деди Россия элчиси. 

Тюрденев сўзларига кўра, Россия Федерацияси Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни БМТ тизимидаги асосий орган , деб ҳисоблайди.

Шунингдек элчи, Ўзбекистон ва бошқа шерик мамлакатлар билан бирга Кенгашни бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини рағбатлантириши ва ҳимоя қилишнинг самарали воситасига айлантиришига ҳамда Кенгаш фаолияти универсаллик, танланмаслик, холислик, инсон ҳуқуқларининг барча тоифаларига тенг муносабат, маданий ва цивилизацион хилма-хилликка  ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон 2021-2023 йилларга БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланган эди. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала