Ўзбекистонда коронавирус: 15 октябрь асосий хабарлари

© Sputnik / Медиабанкка ўтишМедицинский работник держит в руках тест на коронавирус
Медицинский работник держит в руках тест на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 223 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 278 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Власти ОАЭ поставили в Узбекистан более восьми тонн гуманитарной помощи из медицинских средств защиты - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19: БАА Ўзбекистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди

Бир сутка давомида 223 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 61 319  нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари - 95 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 196 нафар бемор тузалди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 59 291 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.

Айни пайтда 2 469 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ўлим ҳолатлари

Кун давомида коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистонда жами 518 киши пандемия қурбони бўлди.

БААдан ёрдам

Бирлашган Араб Амирликлари Ўзбекистонга COVID-19’га қарши курашиш мақсадида 7 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди. Республикага сунъий нафас олдириш жиҳозлари, кислород концентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар етказилди.

На базарах есть абсолютно все продукты - Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар озиқ-овқатни вақтинча ҚҚСдан озод қилишмоқчи

Янги назорат тизими

Фарғона вилоятида 17 октябрдан замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ниқоб тақмаган қоидабузарлар аниқланади. Жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видео, фотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Боғчага навбат

Боғчаларга электрон навбатлар 15 октябрдан йўлга қўйилди.

Она-оналар фарзандларининг мактабгача таълим муассасасига қабул қилиниши учун навбатга туришлари ва йўлланма олишлари мумкин бўлади.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 38,7 миллиондан ошди, 1 миллион 96 мингдан ортиқ  киши вафот этди, 29,1 миллион киши тузалди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (8,2 млн), Ҳиндистонда (7,3 млн), Бразилияда (5,1 млн).

Янгиликлар лентаси
0