Жамият

Янгича ёндашув: Ўзбекистонда ниқоб тақмаганлар камера ёрдамида аниқланади

© AFP / TOLGA AKMENКамера видеонаблюдения
Камера видеонаблюдения - Sputnik Ўзбекистон
Тажриба Фарғона вилоятидан бошланади. Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқаронинг шахси махсус база орқали аниқланади.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Фарғона вилоятида 17 октябрдан замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ниқоб тақмаган қоидабузарлар аниқланади. Бу ҳақда вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда илк маротаба жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видео, фотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Ослабление карантинного режима в Греции - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда "маска режими" бекор қилингани йўқ. Бироқ кўпчилик ниқобсиз кўчага чиқмоқда

Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқаронинг шахси махсус база орқали аниқланиб, ИИО ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Ушбу баённома фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади. 

COVID-19 дан ҳимояланишдаги “энг хавфли предмет” айтилди

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда 25 мартдан жамоат жойларида ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу ҳаракатни содир этган шахс 1 млн 115 минг сўм миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала