Дунёда

Жээнбеков истеъфога чиқишга аҳд қилди - унинг халққа мурожаати

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишга қарор қилганини эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 15 октябрь куни, мамлакатдаги юзага келган ижтимоий-сиёсий вазият туфайли халқига мурожаат қилди ва истеъфога чиқаётганини маълум қилди.

Президент Кыргызстана Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Жээнбеков янги парламент сайловларига қадар истеъфога чиқишдан бош тортди

Жээнбековнинг Қирғизистон халқига мурожаати матни.

"Азиз ватандошлар!

Мамлакатимиз пойтахти Бишкек шаҳрида - ижтимоий-сиёсий вазият кескинлигича қолмоқда.

Кеча Жўқори Кенеш Ҳукумат таркибини тасдиқлади, мен тегишли лавозимга тайинлаш тўғрисидаги Қирғизистон Республикаси президентининг фармонларини имзоладим. Аммо бу кескинликни юмшатмади.

Афсуски, тажовузкорлик пасаймаяпти, менинг зудлик билан истеъфога чиқишим тўғрисида талаб давом этмоқда.

Ҳозирги вазият икки томонлама можарога яқин.

Бир томондан - намойишчилар, бошқа томондан - ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари.

Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари давлат қароргоҳини ҳимоя қилиш учун қурол ишлатишга мажбур. Бундай ҳолда, қон тўкилади, бу муқаррар. Иккала томонни ҳам фитналарга берилмасликка чақираман.

Сооронбай Жээнбеков официально вступил в должность главы Кыргызстана  - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Жээнбековнинг сиёсий карьераси якун топди - сиёсатшунос

Ҳурматли ватандошлар!

Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.

Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқароларининг қонини тўккан ва ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман.

Шунинг учун мен истеъфога чиқишга қарор қилдим.

Мен Жапаровни ва бошқа сиёсатчиларни пойтахтдан ўз тарафдорларини олиб чиқиб, Бишкек аҳолисига тинч ҳаётни қайтаришга чақираман.

Ҳеч бир ҳокимият мамлакатимизнинг яхлитлиги ва жамиятдаги тотувликка арзимайди.

Барчамизни Худо асрасин, юртимизда тинчлик ва осойишталик бўлсин!", - деган Жээнбеков ўз мурожаатида.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала