Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Дунёда

Путин СНВ-3 шартномасини ҳеч қандай шартларсиз 1 йилга узайтиришни таклиф қилди

© Sputnik / Stringer / Фотобанкка ўтишПуск баллистической ракеты оперативно-тактического ракетного комплекса "Искандер-М" с полигона Капустин Яр в Астраханской области
Пуск баллистической ракеты оперативно-тактического ракетного комплекса Искандер-М с полигона Капустин Яр в Астраханской области - Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти Владимир Путин амалдаги Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (СНВ-3) ҳеч қандай шартларсиз бир йилга узайтиришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин амалдаги Стратегик ҳужумкор қуролларни қисқартириш тўғрисидаги шартномани (СНВ-3) ҳеч қандай шартларсиз бир йилга узайтиришни таклиф қилди.

Объект управления запуском межконтинентальных баллистических ракет в штате Северная Дакота - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Қиёмат кунини яқинлаштирди: АҚШнинг СНВ-3 келишувидан чиқиши дунёга қандай хавф солади?

Россия етакчисининг сўзларига кўра, бу  каби шартномалар билан тартибга солинадиган “муаммоларнинг барча параметрлари бўйича мазмунли музокаралар олиб бориш" имконини беради.

Путин таъкидлашича, СНВ-3 шартномасини узайтирилиши "стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартнома каби шундай фундаментал ҳужжатсиз" стратегик барқарорликни сақлашдан манфаатдор бўлган давлатларни тарк этмаслик имконини беради.

Шунингдек, президент ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Москванинг СНВ-3 бўйича позициясини тайёрлаш, уни имкон қадар Вашингтонга тезроқ етказиш ва жавоб олиш тўғрисида топшириқ берди.

2010 йилда имзоланган СНВ-3 шартномаси Россия ва АҚШ ўртасида қуролларни қисқартириш бўйича ягона амалдаги келишув бўлиб қолмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала