ОТМлар қачон анъанавий таълимга қайтади?

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишРоссийский университет дружбы народов (РУДН)
Российский университет дружбы народов (РУДН) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида олий таълим муассасаларида ўқув жараёнларни ташкил этиш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, муҳокамаларда олий таълим муассасаларида анъанавий таълимга қайтиш имкониятлари масаласи ҳам кўриб чиқилди ҳамда ОТМ ректорларига бу бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.

Здание Национального университета Узбекистана имени Мирзо Улугбека в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ОТМларининг миллий рейтинги эълон қилинди

Жумладан, олий таълим тизимида анъанавий дарсларга қайтишда, аввало, талабалар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилади.

Шунингдек, ОТМ томонидан муассаса имкониятлари таҳлил қилинади, санитария-эпидемиология талаблари асосида ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар саломатлигини хавф остига қўймасдан талабалар турар жойлари фаолиятини тиклаш имкониятлари кўриб чиқилади.

Бу борада якуний қарор олий таълим муассасалари кенгаши томонидан талабалар, уларнинг ота-оналари таклифларини инобатга олган ҳолда санитария-эпидемиология хизмати тегишли хулосаси асосида қабул қилинади.

“Сўровномалар натижаларига кўра ҳамда ОТМ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республикадаги олий таълим муассасаларида анъанавий таълим шаклига рухсат этилади”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0