Дин ва миллатидан қатъи назар: Россияда мигрантлар учун ёрдам маркази очилди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишИностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка
Иностранные граждане проходят электронное тестирование на знание русского языка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказдан ташқари меҳнат мигрантлар учун ишонч телефони (8-800-550-32-03) ишга тушган. Ушбу рақамларга мигрантлар динлари ва миллатларидан қатъи назар мурожаат қилишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Россияда Мигрантларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ва маданий мослашуви маркази очилмоқда.  Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Марказ Россия мусулмонлари уламолар кенгаши ҳузурида ташкил этилган. Марказдан ташқари меҳнат мигрантлар учун ишонч телефони (8-800-550-32-03) ишга тушган. Ушбу рақамларга мигрантлар динлари ва миллатларидан қатъи назар мурожаат қилишлари мумкин.

Россия мусулмонлари уламолар кенгаши раиси Албир Кргановнинг сўзларига кўра, лойиҳа Россиянинг 18 та минтақасида амалга оширилмоқда.

Мигранты убирают снег в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвада мигрантлар етишмаслиги муаммоси юзага келди

“Бир неча ҳафта ичида кўп тилли Росмигрант.рф сайтини ишга туширамиз. У ерда миграция мавзусига оид маълумотлар бўлади, саволларга через WhatsApp, Viber ёки СМС орқали жавоб олиш мумкин бўлади”, - деди Крганов

У Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантларга Россия қонунчилигини тушунишга, қонунга биноан қонуний бўлишларига ёрдам бериш зарурлигини таъкидлади.

Крганов тез-тез бундай кишилардан фойдаланишлари ва чув туширишларини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, хорижликларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши қийин.

“Ҳаммамиз бундай кишиларга қандай ёрдам бериш кераклиги ҳақида ўйлаймиз, ахир мақсад жаримага тортиш ёки кишини жўнатиб юбориш эмас, ёрдам беришдир”, - дея режалари билан ўртоқлашди муфтий.

Ўз навбатида Россия мусулмонлари уламолар кенгаши лойиҳани қўллаб-қувватлаган нотижорат ташкилотлар, элчихоналар, ИИВ билан ҳамкорлик қилади.

Буларнинг барчаси экстремизм ва жиноятчиликнинг олдини олишга, миллатлараро ва динлараро муносабатларни мустаҳкамлашга ва русийзабон муҳитда мигрантларнинг маданий мослашишига кўмак беради.

Янгиликлар лентаси
0