Миграция

Москвада қайси республика ҳайдовчилари энг кўп ЙТҲ содир этиши маълум бўлди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишРейд по проверке такси в Москве
Рейд по проверке такси в Москве - Sputnik Ўзбекистон
ЙТҲга сабаб бўлаётган энг кўп ҳолатлар - бу автомобиллар орасида масофани сақламаслик, навбатга амал қилмаслик ва тезликни ошириш.

ТОШКЕНТ, 20 окт - Sputnik. Москвада одамлар жароҳат олган ЙТҲларнинг 40 %идан ортиғини МДҲ давлатларидан келган такси ҳайдовчилари содир этади, деди шаҳар Транспорт бўлими бошлиғи ўринбосари Дмитрий Пронин. Россия фуқаролари эса 57%ни ташкил қилади. 

Одамлар жароҳати билан якунланган ЙТҲ иштирокчиси бўлган такси ҳайдовчисининг ижтимоий сурати қуйидагича: 57% - Россия фуқаролари, 43 % -МДҲ фуқаролари. Улардан 27% - Қирғизистонлик ҳайдовчилар, 6% - Тожикистонлик ва 4% - Ўзбекистонлик ҳайдовчилардир", - деди Пронин. 

Транспорт амалдорининг сўзларига кўра, ЙТҲга сабаб бўладиган энг кўп ҳолатлар - бу автомобиллар орасида масофани сақламаслик оқибатида келиб чиқади. 

Шунингдек, 17% авариялар чорраҳаларда навбатга амал қилмаслик, 11 % авариялар - тезликни ошириш оқибатида келиб чиқади. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала