Дунёда

Россия элчихонаси АҚШда олти россияликка қўйилган айбловга муносабат билдирди

© AFP / JIM WATSONПосольство РФ в США
Посольство РФ в США - Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси вакили мамлакатнинг бутун дунё бўйлаб “беқарорлаштириш операциялар” билан шуғулланиш нияти йўқлиги ва бўлмаганини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси АҚШнинг Россия фуқароларига нисбатан бутун дунё бўйлаб хакер ҳужум уюштиришдаги айбловларини рад этади. Бу ҳақда элчихона вакили РИА Новостига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, кўриниб турибдики, шунга ўхшаш ахборот важлари воқеликка тўғри келмайди ва Америка жамиятида русофоб кайфиятини авж олдиришга қаратилган. Шунингдек, элчихона вакили шунга ўхшаш хатти-ҳаракатлар мана бир неча йилдирки Вашингтоннинг сиёсий ҳаётининг ўзига хос фарқли томони бўлиб келаётганини қўшимча қилди.

Хакер - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Европада кибер қўшин тузилди

У Россиянинг бутун дунё бўйлаб “беқарорлаштириш операциялар” билан шуғулланиш нияти йўқлиги ва бўлмаганини таъкидлади.

“Бу ташқи сиёсатимиз, миллий манфаатларимиз ҳамда давлатлар ўртасида муносабатлар қандай йўлга қўйилиши борасидаги тушунчамизга жавоб бермайди. Россия бошқа мамлакатлар суверенитетини ҳурмат қилади ва уларнинг ишига аралашмайди”, - деди дипломатик муассаси вакили.

Аввалроқ Америка Адлия вазирлиги ва Федерал қидирув бюроси гўёки бошқа мамлакатлар инфратузилмаларига ҳужум қилиш мақсадида қатор хакер ҳужумларини уюштирган ва зарарли вирус дастурларини тарқатишда алоқадор бўлган олти нафар россияликка нисбатан айблов эълон қилган эди. Америка томони версиясига кўра, улар ГРУ ходимларидир. Хусусан, улар 2019 йилда NotPetya вирусини тарқатишда, Жанубий Кореядаги Олимпиадага киберҳужум уюштиришда айбланишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала