Иқтисод

Монополияга қарши қўмита ОАВга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда - UzAuto

ОАВ эркинлиги биз учун ҳатто у компаниямизга қарши турганда ҳам мутлақ қадрият саналади - UzAuto Motors” АЖ.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. “UzAuto Motors” АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитаси (МҚКҚ)томонидан оммавий ахборот воситалариа босим ўтказишга уринмоқда, деб хабар қилди расмий баёнотида.

"Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизматининг қатъий талабидан кейин айрим ОАВ холис маълумотларт акс этган мақолаларни ўз сайтларидан ўчириб ташлаган, бошқалари эълон қилинган матнлардан МҚКҚни қониқтирмайдиган қисмларини олиб ташлаб, ўзгартиришлар киритган", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, UzAuto Motors компанияси учун ОАВ эркинлиги - мутлақ қадрият эканини алоҳида таъкидлаб ўтишган.     

"ОАВ эркинлиги биз учун ҳатто у компаниямизга қарши турганда ҳам мутлақ қадрият саналади, зеро бу, камида, воқелик билан алоқани йўқотиб қўймаслик ва яхши томонга ўзгаришнинг ягона йўлидир. Биз оппонентларимизга ҳам бу ёндашувимиздан фойдаланишни чин дилдан тавсия қиламиз”, - дейди “UzAuto Motors” АЖ юридик бошқармаси директори Рустам Шаймардонов. 

Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши кураш қўмитаси UzAuto Motors компанияси томонидан йил бошида автомобиллар нархи ошириши асоссиз деб баҳоланган ва компанияга нархларни туширишга кўрсатма берган эди. UzAuto Motors бунга жавобан МҚКҚ талаблари асоссиз эканини қайд этишган ишни суд тартибида кўриб чиқиш учун таалуқли органларга мурожаат қилган эди. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала