Иқтисод

Uzbekistan airways чипта нархини туширди

© Узбекские авиалинииСпециалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента
Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент - Дубай йўналишида чипталар нархи арзонлашди, парвозлар ҳафтасига тўрт маротаба амалга ошириладиган бўлди.

ТОШКЕНТ, 21 окт - Sputnik. Uzbekistan airways Тошкент - Дубай - Тошкент йўналишида чипта нархини туширганини эълон қилди. 

Компания хабарига кўра, бундан буён ушбу йўналишда эконом класс чипталар бир томонга 209 Евро, икки томонга 319 Евродан сотилади. Чипта нархига 30 кг юк ва 8кг қўл юки ҳам киритилган.

Тошкент - Дубай йўналишидаги парвозлар 25 октябрдан бошлаб ҳафтасига 4 маротаба: душанба, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари амалга оширила бошлайди. Парвозлар жадвали билан компания сайтида танишиш мумкин. Чипталарни интернет орқали ёки “Uzbekistan airways” кассалари  орқали харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда "Москва Тошкент" йўналишида эконом класс чипталар нархи 394 Долларни ташкил қилади.Парвозга чиқишдан олдин ҳар бир йўловчидан коронавирусга чалинмаганлиги ҳақида маълумотнома талаб қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала