Дунёда

Янги рекорд: Швейцарияда дунёда энг катта торт пиширилди

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишТорт, украшенный кремом и ягодами
Торт, украшенный кремом и ягодами - Sputnik Ўзбекистон
Швейцарияда пиширилган олча торти Гиннес рекордлар китобига киритилди. Тортнинг вазни 240 килограммдан ортиқ.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Швейцарияда пиширилган Цугс олча торти Гиннес рекордлар китобига киритилди.

Қандолат дўкони бошқарувчиси Питер Шпек маълум қилишича, тортнинг вазни 240 килограммдан ортиқ.

“Гиннеснинг рекордлар китоби тасдиқлади: диаметри тўрт метрдан ортиқ ва вазни 241 килограмм бўлган гилос торти - дунёдаги энг катта”, - деди қандолатчи.

Таъкидланишича, торт январ ойида пиширилган: унга 18 килограммдан ортиқ сариёғ, 23 килограмм ун, 900 дан ортиқ тухум ва деярли 100 литр олча ликёри сарфланган. Ширинликни тайёрлаш учун 55 соатдан кўпроқ вақт кетди.

Торт уч минг бўлакка бўлиниб, томошабинларга тарқатилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала