Марказий банк асосий фоиз ставкасини ўзгаришсиз қолдирди

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovЗдание Центрального банка Узбекистана
Здание Центрального банка Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражадаси ўзгаришсиз сақлаб қолди.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Марказий банк бошқаруви 22 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

“Ушбу қарор реал фоиз ставкалар ижобийлигини сақлаб қолиш, юзага келган вақтинчалик инфляцион хатарлар фонида, иқтисодий фаолликни янада рағбатлантириш учун қулай шароитларнинг яратилиши ва ўрта муддатли даврда инфляция динамикасининг янада секинлашиши ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган”, - дейилган МБ хабарида.

Таъкидланишича, банк инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11−12,5 фоиз даражасида сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўради.

Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикаси шаклланиши, шунингдек, ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 10 сентябрь куни Марказий банк  асосий ставкани 1 фоизга пасайтириб, 14 фоиз этиб белгилаган эди.

Янгиликлар лентаси
0