ОТБ Ўзбекистондан Афғонистонга электр узатиш линиясини қуришни молиялаштиради

© Sputnik / Табылды КадырбековЛинии электропередачи в ущелье Чычкан в Киргизии
Линии электропередачи в ущелье Чычкан в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Осиё тараққиёт банки “Сурхон-Пули-Хумри” электр узатиш линиясини қуриш лойиҳаси учун 110 млн доллар ажратади.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik.  Афғонистон ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линияси қуриш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ҳужжат 110 млн доллар ажратишни назарда тутади. Маблағларнинг асосий қисми ташкилотнинг ўзбек пудратчилари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ишларига йўналтирилади. 

Линия электропередач (ЛЭП) - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Афғонистон электр энергиясини етказиб бериш бўйича битим имзолади

“Яқин келажакда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "Da Afghanistan Breshna Sherkat” ўртасида ушбу ЭУЛни қуриш бўйича тегишли шартнома имзоланади”, - дейилган хабарда.

"Сурхон – Пули-Хумри" электр узатиш линияси дастлабки қиймати 150 миллион доллар бўлади ва ундан 32 миллиони Ўзбекистон ичида амалга ошириладиган ишлар учун қолган 118 миллиони Афғонистонда бажариладиган ишларга сарфланади. Электр узатиш линияси узунлиги 260 километрни ташкил қилади, ундан 45 километри Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб, 215  километри – Афғонистон ҳудуди бўйлаб ўтади.

Лойиҳа ўзини қоплаш муддати – 12 йил, ўтказиш қуввати – 1000 МВт. Яъни ундан қўшни мамлакатга кунига 24 млн Вт/соат, йилига эса 6 милрд кВт/соат энергия етказиб бериш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0