Рўйхатдан ўтиш муваффақиятли бўлди!
Илтимос, га жўнатилган хатдаги ҳаволага ўтинг
Жамият

Ўзбекистонда COVID-19 га қарши Хитой вакцинасининг клиник синовлари ўтказилади

© AP Photo / Sakchai LalitВакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин
Вакцина от COVID-19 во время тестирования в исследовательском центре вакцин - Sputnik Ўзбекистон
Хитой компанияси вакцинасининг клиник синовлари 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгилли инсонларда ўтказилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши Хитой вакцинасининг клиник синовлари ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказилган.

Пандемияга уч марта зарба: Россияда коронавирусга қарши 3-чи вакцинани синовлари бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Видео
Россияда "корона"га қарши 3-вакцина яратилди - видео

Музокаралар давомида ўтказиладиган клиник синовларнинг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда, Ўзбекистон ушбу вакцинани биринчилардан бўлиб ҳамда арзон нархларда харид қилишда устуворликка эга бўлиши таъкидланган.

Шунингдек, хитойлик ҳамкорлар билан эмлаш жараёнини ташкил этиш, жараёнга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинган. Клиник синовлар 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгилли инсонларда ўтказилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон “Вектор” маркази томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина синовларида иштирок этишга қизиқиш билдирган эди. Марказнинг “ЭпиВакКорона” номли вакцинаси 14 октябрь куни рўйхатга олинди. Бу коронавирусга қарши Россиянинг иккинчи вакцинасидир.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала