Жамият

Ўзбекистонда аксарият ўлим ҳолатлари қандай касалликлар ҳиссасига тўғри келади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишГоспиталь COVID-19 в ГКБ № 52
Госпиталь COVID-19 в ГКБ № 52 - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Иргашев Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари ноинфекцион касалликлар ҳиссасига тўғри келишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари ноинфекцион касалликлар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тиббий ходимларни касбий малакасини ривожлантириш марказининг Валеология кафедраси мудири Шуҳрат Иргашев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, соғлом турмуш тарзига амал қилган инсонлар, касал бўлмайди. Бирон жойи оғриб қолганда ҳам тез ва осон саломатлигини яна қайта тиклаб олади. Иммунитети кучли, соғлом турмуш тарзига амал қилувчи кишилар, ёшидан қатъий назар, коронавирусни тез ва осон енгиб ўтмоқда.

“Шунингдек, биринчи навбатда соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик ноинфекцион касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Булар юрак қон-томир, қандли диабет, онкологик, нафас йўллари хасталиги каби касалликлар бўлиб, Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари айни шу хасталиклар билан боғлиқ”, – дейди Иргашев.

Мутахассис юқумли бўлмаган хасталикларга чалинмаслик учун биринчи навбатда тўғри ҳаёт тарзини йўлга қўйиш талаб этилишини қайд этган.

У соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг 4 асосий йўли мавжудлиги маълум қилган. Булар:

  • тўғри овқатланиш;
  • жисмоний фаоллик;
  • руҳий саломатлик;
  • зарарли одатлардан воз кечиш.

Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари кимларда кўпроқ учрамоқда

Аввалроқ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус билан касалланганда соғлом турмуш тарзига амал қилиш ундан осон ва тезроқ халос бўлишга кўмаклашинини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала