Дунёда

БССТ коронавирус пандемияси сабабли мактаблар ёпилиши самарасига баҳо берди

© AFP 2018 / THOMAS KIENZLEШкола
Школа - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус инфекцияси билан беморланган инсонлар сонининг кескин ортиши Европа давлатларини чеклов чораларини қатъийлаштиришга мажбур этди

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Мактаблар ёпилиши – коронавирус пандемиясига қарши камтаъсирли чора, дея баёнот қилди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа бўйича минтақавий директори Ханс Клюге.

Школа №27 Мирзо-Улугбекского района Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Янги ўқув йили, пандемия: мактаблар фаолият юритишга тайёрми?

"Мактабларнинг ёпилиши инфекцияга қарши курашда кўпам самарали эмас, шу боис, уларни очиш лозим. Айниқса, ҳаётий қийин шароитдаги болалар катта таъсирда қолмоқда", - деб ёзди Клюге ўзининг Twitterдаги саҳифасида.

COVID-19га чалиниш ҳолатлари кўпаяётгани муносабати билан, БССТ европа бўлимига тегишли тавсияномалар келиб тушмоқда, деб таъкидлади у.

Коронавирус инфекцияси билан беморланган инсонлар сонининг кескин ортиши Европа давлатларини чеклов чораларини қатъийлаштиришга мажбур этди. Хусусан, Чехияда 5 октябрдан фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда, мамлакат мактаблари ёпилган. Германияда энг кескин чоралар Бавариянинг Берхтесгаденер-Ландесида киритилган, бу ерда болаларга узрли сабабларсиз уйдан ташқарига чиқиш таъқиқланган, мактаблар ҳам фаолият юритмаяпти.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия, деб эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала