Иқтисод

Газ таъминотидаги ислоҳотлар соҳа самарадорлигини оширади - вазир ўринбосари

© Пресс-служба Сектор энергетики Узбекистана подвергнется масштабным реформам
Сектор энергетики Узбекистана подвергнется масштабным реформам - Sputnik Ўзбекистон
Газ таъминоти соҳасида чуқур ислоҳотлар бўлади: автоматик ҳисобга олиш тизимидан бошлаб соҳага инвесторларни жалб қилишга қадар.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Ўзбекистон газ таъминоти соҳасидаги ислоҳотлар соҳада рақобат ривожланиши, давлат субсидиялари камайиши ва умумий самарадорлик ошишига олиб келади, деди Sputnik мухбирига Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари Нарматов Беҳзод Рахматуллаевич. 

Вазир ўринбосри айтишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон газ таъминоти тизимида муаммолар бор. Уларнинг асосийлари сифатида қуйидагиларни санаб ўтиш мумкин:

  • Молиявий тизимнинг барқарор эмаслиги  
  • Газ етказиб беришда бозор механизмларининг йўқлиги
  • Етказиб беришда йўқотишлар миқдори юқори
  • Корпоратив бошқарув даражаси талабга жавоб бермайди

Нарматов айтишига кўра ушбу муаммолар орасида энг муҳимларидан бири бу – газ таминоти соҳасидаги йўқотишлардир.

"Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи орасида йўқотилаётган газ миқдори ўртача 5%ни ташкил қилмоқда. Бу дегани  йилига 3 млрд. куб/м газ ёки 10 трлн сўм", - дейди вази ўринбосари.  

Вазир ўринбосари ушбу муаммони ҳал қилиш борасида Ўзбекистонда илғор ҳисоб-китоб тизимлари жорий этилиши режалаштирилаётганини айтиб ўтди.

"Биз автоматлашган ҳисобга олиш тизими (АСГУ) тизимини жорий этамиз. Газ етказиб бериш тизимининг ҳар бир бўғинда телеметрия ўрнатилади ва бир жойда йўқотиш бўлса бу - дарҳол аниқланади. Кейинчалик мутахассислар у ерда газ оқиб чиқиб кетаётганини ёки рухсатсиз фойдаланилаётганини аниқлашади", - деди Нарматов.

Газовый электронный счетчик - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Электр ва газ учун ноқонуний ундирилган 3 млрд сўм қайтарилди

Соҳада рақобатни таъминлаш ва самарадорликни ошириш мақсадида бир қатор янги қонунлар қабул қилинмоқда. Ушбу қонунлар газ таъминотининг ҳар бир бўғинини шаффоф қилишга ёрдам беради, газ қазиб олувчидан бошлаб ташувчи, етказиб берувчи ва истеъмолчининг ҳам жавобгарлик даражасини белгилайди.

Шунингдек, хорижий инвесторлрни жалб қилиш, хусусийлаштириш ва рақобатни ошириш ҳам режалаштирилган. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, бугунги кунда газ таъминоти соҳасида жуда кўп давлат субсидияси ажратилмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда газ таъминоти соҳаси учун йилига – 4,5 млн долларга яқин субсидиялар ажратилмоқда.

"Бизнингча бу жуда кўп, келажакда ана шундай субсидиялар миқдори камайиши керак. Субсидиялар фақат кам таъминланган истеъмолчиларга ажратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди", - деди вазир ўринбосари.  

Хусусийлаштириш борасида 

Газ таъминотининг айрим бўлимлари хусусийлаштирилиши - бу келажакда рақобат пайдо бўлишига, аҳоли учун қўшимча қулайлик ва танлов имкони яратилишига олиб келади, лекин ҳар бир бўғинниг ижтимоий жавобгарлиги таалуқли қонунлар асосида сақлаб қолинади.

Компрессорная установка Креховского месторождения природного газа в Жидачевском районе Львовской области, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона водийси аҳолисига газ ва электр таъминоти ҳажми оширилади - Энергетика вазирлиги

Хусусийлаштириш ўз навбатида - рақобат пайдо бўлишига, истеъмолчида танлов имконияти пайдо бўлишига олиб келади. Хизмат кўрсатиш сифати ошади.  

Инвестор танлаш борасида - маҳаллий ва хорижий инвесторлар учун бир хил имкон берилади. Ким яхши таклиф берса - ўша сармоядор танлаб олинади. 

Шу билан бирга стратегик муҳим объектлар - барибир давлат ихтиёрида қолади. Масалан магистрал етказиб бериш қисмлари.

Қайд этилган ислоҳотлар натижасида келажакда қуйидаги мақсадларга эришиш кутилмоқда:

  • Эркин бозор рақобати 
  • Харажатларга мос нархлар 
  • Давлат ташкилотлари самарали ишлаши 

Вазир ўринбосари шунингдек, Ўзбекистон келажакда фақат газ экспортига боғлиқ бўлиб қолмаслигини ва газни фақат хом ашё сифатида сотиш ўрнига уни чуқур қайта ишлашни йўлга қўйиш режалаштирилаётганинни ҳам айтиб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader