Жамият

ИИВнинг ваколати кенгайтирилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная гвардия и сотрудник Внутренних дел на посту
Национальная  гвардия и сотрудник Внутренних дел на посту - Sputnik Ўзбекистон
ИИВга карантин қоидалари бузилганда маъмурий ишларни кўриб чиқиш ваколати берилди. Шунингдек, карантин қоидалари бузилганда автомобиль ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Энди эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш (54-модда) билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин. Ўзбекистоннинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида хабар қилинди.

Бунда, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат  тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда ҳақлидир.

Шунингдек, эндиликда карантин шароитида ҳайдовчилар томонидан Кодекснинг 54-моддасининг иккинчи қисмида  (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши қисмида) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала