Жамият

Иккита шакар заводида ходимларни оммавий ишдан бўшатиш бошланди

© Sputnik / Егор Еремов / Фотобанкка ўтишРабота сахарного завода
Работа сахарного завода - Sputnik Ўзбекистон
“Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводларида ходимларни оммавий равишда ишдан бўшатиш бошланди. Жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи туғилмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” маъсулияти чекланган жамиятлари шу кунларда оммавий равишда ходимларини ишдан бўшатишни бошлади. Бу ҳақда "Ангрен шакар" МЧЖ матбуот хизмати хабар қилди.

ЎзА хабарига кўра, айни пайтгача 130 нафардан зиёд ходим ишдан бўшатилган. “Ангрен шакар” ва “Хоразм шакар” заводлари йил охирига қадар деярли барча ишчиларни ишдан бўшатишни мўлжаллаган.

Шакар бозорига қийин бўлди: МДҲ коронавирус инқирозини қандай енгмоқда

Маълум қилинишича, ҳозирда иккита заводда жами 2000 нафардан зиёд ишчи ходимнинг даромадсиз қолиш хавфи туғилмоқда.

Шакар очиқ савдога чиқарилди - Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала