Жамият

Мирзиёев аҳоли зич ҳудудларда қуриладиган 5 қаватли арзон уйлар лойиҳасини маъқуллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаВизит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область
Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область  - Sputnik Ўзбекистон
Беш қаватли уйлар лойиҳаси қайта кўриб чиқилиб, хонадонларнинг жойлашуви ва хоналарнинг ички майдони мақбуллаштирилди. Қатор тежамкор чоралар натижасида уйларнинг нархи ўртача 30 фоизгача арзонлашади.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йилда қишлоқларда 12 мингдан зиёд, шаҳарларда 18 мингдан ортиқ кўп қаватли турар жой барпо этилмоқда. Сардоба сув омборидаги ҳодисадан кейин Сардоба ҳамда Мирзаобод туманларида қисқа муддатда 86 та беш қаватли уй қуриб битказилди.

Визит Шавката Мирзиёева в Сырдарьинскую область  - Sputnik Ўзбекистон
Фото
Сув тошқинидан кейинги ҳаёт: Сирдарё вилояти қандай тикланмоқда

Таъкидланишича, давлат раҳбари мутасаддиларга ушбу тажрибадан фойдаланиб, лойиҳаларни такомиллаштириш, турар жойларни аҳоли учун янада арзон қилиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Шунга мувофиқ, беш қаватли уйлар лойиҳаси қайта кўриб чиқилиб, хонадонларнинг жойлашуви ва хоналарнинг ички майдони мақбуллаштирилди. Қурилиш материаллари лойиҳага мос ўлчамда ишлаб чиқарилади, исроф бўлмайди. Ҳовли ва йўлакларга сенсорли электр чироқлари қўйилади. Бу каби тежамкор чоралар натижасида уйларнинг нархи ўртача 30 фоизгача арзонлашади.

Мирзиёев ушбу лойиҳани маъқуллаб, бундай турар жойларни аҳоли зич жойлашган барча туманларда қуриш зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала