Дунёда

Россия БМТда АҚШнинг ой ресурсларига хўжайинлик қилиш масаласини кўтаради

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишГорода мира. Нью-Йорк
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
"Истасанг бу фалакдан ойни олиб бераман": АҚШ ой ресурсларини ўзлаштириш ниятида, Россия ва халқаро ҳуқуқ бунга қарши.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Россия коинот ресурсларидан фойдаланиш масаласини БМТ даражасида муҳокамага олиб чиқишга қарор қилди. Бунга АҚШнинг ойдаги фойдали қазилмаларга қилинаётган даъвоси сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости "Роскосмос" хабарига асосан. 

"Ушбу масала БМТ Коинот ҳудудидан фойдаланиш комиссиясининг юридик қўмитаси кун тартибига киритилди", - дейилган расмий хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг баҳорида АҚШ президенти америкаликларнинг ой ресурсларини қазиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳуқуқини тасдиқловчи фармонга имзо чеккан эди. Фармонга мувофиқ АҚШ ярим йил ичида ушбу масалани бошқа давлатлар билан муҳокама қилиши керак.  

"Роскосмос" АҚШнинг ушбу ташаббусини агрессив ва халқаро ҳамкорликка зид деб атади. Муассаса раҳбари Дмитрий Рогозин буни АҚШнинг Ироқ ва Афғонистонга бостириб кириш режалари билан таққослади. 

Маълумот учун, ой ва коинот жисмларидаги бошқа ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқлари БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1979 йилда тасдиқланган Шартномасида пайдо бўлган эди. Унда "Ой ҳеч қандай давлат томонидан ўзлаштирилиши, оккупация қилиниши мумкин эмас", - дейилган. Лекин ўша вақт ушбу шартномани на СССР на АҚШ ратификация қилмаган эди. Ундан ташқари ҳужжатда коинот ресурсларидан тижорат тузилмалари томонидан фойдаланиш ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала