Дунёда

“Вектор” маркази вакцинаси ноябрда 43 минг кишида синовдан ўтади

© Пресс-служба Роспотребнадзора / Фотобанкка ўтишВакцина от коронавируса "ЭпиВакКорона"
Вакцина от коронавируса ЭпиВакКорона - Sputnik Ўзбекистон
Россияда яқинда учинчи вакцина пайдо бўлади: "Спутник V" ва "ЭпиКакКорона"дан ташқари Чумаков номли иммунобиология маркази вакцинаси.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россиянинг “Вектор” ворусология маркази томонидан ишлаб чиқилган "ЭпиВакКорона"вакцинаси рўйхатга олинганидан сўнг ўтказиладиган синовларга тайёрланмоқда.    

“Бир неча мустақил синовлар ўтказиш режалаштирилмоқда: 18 ёшдан ошган кўнгиллилар, мутлақ соғлом ва сурункали касаллиги бўлганлар ҳамда катта ёшлилар орасида. Дастлабки танловда 3 минг киши иштирок этади. Иккинчи босқичда 40 минг киши, жумладан, 150 нафар 60 ёшдан катта ва 14-17 ёшли кўнгиллилар”, - дейилган хабарда.

“Роспотребнадзор” хабарига кўра, рухсатнома олинганидан сўнг кўнгиллиларни таклиф қилиш бошланади. Синовлар ноябрь ойида бошланиши кутилмоқда. Вакицнани ишлаб чиқариш эса аллақачон бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 11 август куни "Спутник V" вакицнасини рўйхатга олган эди. Октябрь ойининг бошида "ЭпиВакКорона" – COVID-19га қарши иккинчи  вакцина рўйхатга олинган эди.

Айни дамда Россияда учинчи вакцина ҳам клиник синовлар даражасида. РФАнинг Чумаков номидаги иммунобиологик маркази томониидан яратилган вакцина SARS-CoV-2 вируси асосида ишлаб чиқилган. Махсус ишлов берилган вирус ўзининг инфекцион хусусиятларини йўқотиб – иммунитет уйғотиш хусусиятига эга бўлган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала