Жамият

Ўзбекистонга электромобиллар импорти ошмоқда

© AFP / JENS SCHLUTERЗарядка электромобиля
Зарядка электромобиля - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга 2020 йил давомида умумий қиймати 2,1 миллиондан ортиқ бўлган 82та электромобил импорт қилинди. Бу ўтган йилга нисбатан 4 баравар кўп.

ТОШКЕНТ, 27 окт - Sputnik. Стаститика қўмитаси ҳабарига кўра, 2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 тага кўп.

Хусусан, бу йил Хитойдан – 52 та, Кореядан – 12 та, Германия, БАА, Россия ва Грузиядан жами 17 та электромобиль импорт қилинган. Импорт қилинган электромобиллар учун 2,1 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Маълумот учун, бугунги кунда жаҳон миқёсида электромобиллар сони кескин ошиб бормоқда. Электромобиллар сони энг тез ўсаётган давлат бу  - Хитой ҳисобланади. Ушбу давлатда электромобиллар жорий этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. 2019 йилда Хитойда - 3,35 миллион дона электромобил фойдаланилган бўлса 2020 йил охирида уларнинг сони 5 миллионга етиши кутилмоқда. 

Электромобиллар ва гибрид автомобиллар сони бўйича 2019 йил охири кўрсатгичларига кўра иккинчи ўринда Европа - 1,75 млн дона ва учинчи ўринда АҚШ - 1,45 млн дона турибди. 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала