Ўзбекистон олийгоҳлари хорижий ОТМлар ёрдамида трансформация қилинади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бешта ОТМ танлаб олиниб, нуфузли хорижий ОТМлар билан ҳамкорликда трансформация қилинади.

ТОШКЕНТ, 28 окт – Sputnik. Ўзбекистон олийгоҳларини нуфузли хорижий ОТМлар ёрдамида трансформация қилиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Унда айтилишига кўра, Ўзбекистон  ОТМларини трансформация қилишда қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор берилади:

  • Олий таълимни рақамли форматга ўтказиш, рақамли таълим технологияларини кенг жорий этиш;
  • Лойиҳавий ўқитиш услубларини кенгайтириш, инновацион таълим муҳитини шакллантириш;
  • Талабалардан тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш дастурларини яратиш;
  • ОТМ ҳудудини таълим, илм-фан ва ижтимоий-маданий ривожланиш маркази сифатида ривожлантириш

ОТМларни трансформация қилиш қуйидаги босқичларда амалга оширилиш белгиланган.

1. 2021 йилнинг 1 мартига қадар Ўзбекистонда 5та ОТМ очиқ сайлов асосида танлаб олинади.

2. 2021 йилнинг 1 майига қадар танлаб олинган ОТМларни трансформация қилиш дастури ишлаб чиқилади.

Шунингдек, трансформация қилинган ОТМларда қуйидаги ўзгаришлар юз беради:

  • Босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиш
  • Бакалавриат ва магистратурага қабул параметрлари, кириш имтиҳонлари ОТМ томонидан белгиланади;
  • Ҳамкор сифатида бириктирилган хорижий ОТМ профессорлари ўқув жараёнига жалб этилади.
  • Чет тилларида ўқитиладиган фанлар босқичма-босқич киритилиб боради
  • 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу ОТМларда кенг академик мустақиллик бериш режалаштирилган
  • Халқаро молия муассасалари грантлари жалб этилади

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори қабул қилинишига Ўзбекистон президентининг 2020 йил 2 мартида имзоланган "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастури асос бўлган.  

Янгиликлар лентаси
0