Жамият

“Milliy TV” хорижий сериалларни эфирга узатишни камайтиради

© Unsplash / JESHOOTS.COM Женщина держит пульт от телевизора в руке
Женщина держит пульт от телевизора в руке - Sputnik Ўзбекистон
Комил Алламжоновнинг сўзларига кўра, хорижий серилларнинг меъёри бўлмаса, бу кетишда идеологик суверенитетни йўқотиб қўйиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Яқин келажакда “Миллий” телеканалида хорижий сериалларни эфирдан имкон даражада камайтирилади. Бу ҳақда канал асосчиси ва Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.

Алламжоновнинг таъкидлашича, бугун кўп телеканалларда асосан хориж сериаллари намойиш этиляпти, миллий сериаллар эса деярли йўқ.

“Бу — бугун эътибор қаратилиши ва ҳал этилиши лозим бўлган муҳим масала деб ҳисоблайман. Сабаби сериаллар томошабин онгига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатувчи кучли восита ҳисобланади. Агар уни меъёри бўлмаса, бу кетишда идеологик суверенитетимизни йўқотиб қўйишимиз ҳеч гап эмас”, - дейди у.

Шу боис яқин келажакда "Миллий" телеканалида хорижий сериалларни эфирдан имкон даражада камайтириш ва кўпроқ миллий сериалларни ишлаб чиқаришга қарор қилинган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала