Йирик лойиҳа корхоналари ва бозорлар бошқарувида давлат иштироки қайта кўриб чиқилади

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев давлат бошқарувида бўлган йирик лойиҳа корхоналари ҳамда бозорлар фаолиятида давлат иштирокини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт - Sputnik. Президент ҳузурида 28 октябр куни бўлиб ўтган давлат мулкини хусусийлаштириш самарадорлигини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида йирик қурилиш корхоналари ва бозорлар бошқарувида давлат иштироки масаласи ҳам муҳокама қилинди. 

Хусусан, давлат лойиҳа институтларини трансформация қилиш масаласида қуйидаги таклифлар билдирилди. Ўзбекистнду бугунги кунда йирик қурилиш корхоналари кўпайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, уларни давлат лойиҳа институтлари билан кооперация қилиш орқали боғлаб, лойиҳалар сифатини ошириш, бошқарувни яхшилаш таклиф қилинди. 

Намуна сифатида “Қишлоқ қурилиш лойиҳа”, “Оғир саноат лойиҳа”, “Георангмет ЛИТИ”, “Шаҳарсозлик ЛИТИ”, “Тош уй-жой ЛИТИ”, “Тошкeнт бошплан ЛИТИ” лойиҳа институтларида ушбу янги тизим жорий этилиши белгиланди. Лойиҳа институтларидаги давлат улуши кейинчалик ҳамкор қурилиш ташкилотларига сотилади.

Иккинчидан, бошқарувида давлат улуши бўлган бозорлар самарадорлигини ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, 500 дан зиёд бозор ва савдо мажмуаларидаги давлат иштирокини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Чунки ҳозирги кунда уларнинг 23 таси зарар билан ишлаяпти, 210 таси эса паст рентабелли.

Бундай шароитда бозорларни ҳам савдо, ҳам дам олиш, ҳам кўнгилочар марказларга айлантириш яхши иқтисодий самара беради. Шу мақсадда лойиҳалар ишлаб чиқилиб, инвесторлар ўртасида танлов эълон қилиниши айтилди.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Қатор давлат кўчмас мулк объектлари хусусий секторга сотилади - президент фармони

Танлов ғолибига энг яхши шартларда банк кредити ажратилади. Шунингдек, тадбиркор бозор даромадини ошириб, солиқ тушумлари ва иш ўринларини мунтазам кўпайтириб борса, унга бозорнинг давлат улушини бўлиб-бўлиб харид қилиш имконияти берилади. Вилоят ҳокимларига бозор ва савдо мажмуалари фаолиятини шу тарзда йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ундан ташқари, президент фармонида яна 32 та йирик давлат корхонаси ва хўжалик бирлашмаси трансформация қилиниши белгиланган. Хусусан, “Ўзкимёсаноат”, “Ўзавтосаноат”, “Ўздонмаҳсулот”, “Ўзсувтаъминот” ташкилотлари бутун тизими билан трансформация қилинади.

Ушбу мақсадда Молия вазирлигида алоҳида департамент ташкил этилди. Мутасаддиларга қолган тармоқларни ҳам чуқур таҳлил қилиб, трансформация бўйича таклифлар тайёрлаш вазифаси қўйилди.

 

Янгиликлар лентаси
0