Жамият

Ёдгор Саъдиев миллий академик драма театри директори этиб тайинланди

© пресс-служба Министерства культуры УзбекистанаЁдгор Саъдиев стал новым директором Узбекского национального академического драматического театра
Ёдгор Саъдиев стал новым директором Узбекского национального академического драматического театра - Sputnik Ўзбекистон
Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Театрда жамоаси билан йиғилиш Маданият вазири, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиев  Ўзбек миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини маълум қилди.

Ёдгор Саъдиев 1946 йилда Тошкентда таваллуд топган. 1989 йили Давлат мукофоти, 1990 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, 1998 йили “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, 2005 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2016 йили “Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони, 2018 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан билан тақдирланган.

1971-1987 йилларда Ўзбек давлат академик драма театри актёри сифатида фаолият олиб борган. 1987-1992 йилларда Ўзбек давлат драма театрида ижод қилган.

1992-1998 йилларда яна Ўзбек давлат академик драма театрида ишлади. 1998-2012 йилларда “Қалқон” киностудияси бадиий раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2012 йилдан буён яна Ўзбек миллий академик драма театрида актёр сифатида ишлаб келмоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бадиий кенгаши аъзоси Ёдгор Саъдиев 20га яқин фильмларда такрорланмас роллар ижро этиб, "Шайтанат" ва "Иблис девори" каби бадиий асарларда режиссёрлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, театр директори лавозимида ишлаб келаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов жорий йилнинг 30 август куни коронавирус сабаб вафот этган эди.  

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала