Жамият

Ўзбекистон Абхазияда қолиб кетган фуқароларининг иккинчи гуруҳини олиб келди

© SputnikБоинг 767
Боинг 767 - Sputnik Ўзбекистон
Абхазиядан 299 нафар ўзбекистонлик олиб келинди. Яқин вақт ичида Сочи шаҳридан навбатдаги чартер рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. 28-октябрь куни Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг 299 кишидан иборат иккинчи гуруҳи Сочи шаҳридан ватанга қайтарилди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бунинг учун “Uzbekistan Airways” АЖ чартер рейсни амалга оширган.

Аввалроқ, 9-октябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ махсус поездида ёрдамга муҳтож (ҳомиладор аёллар, қариялар, касаллар ва болали аёллар) 19 нафар ҳамюртларимиздан иборат биринчи гуруҳ ватанга қайтарилган эди.

Абхазо-российская граница - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ТИВ: Абхазиядаги фуқароларнинг биринчи гуруҳини октябрда қайтариш режалаштирилган

Айни пайтда Ўзбекистон дипломатлари ушбу чегараолди ҳудудида бўлиб, Абхазиядаги ватандошлар билан боғлиқ вазиятни назорат қилмоқда.

Ҳозирги вақтда Россия томони билан Россия  ҳудуди орқали Абхазияда қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан яқин вақт ичида Сочи шаҳридан навбатдаги чартер рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Вазирлик коронавирус пандемияси пайтида фуқароларнинг бир жойда тўпланиши уларнинг вирус билан касалланиш эҳтимолини кескин оширишини эслатган.

“Хоржий мамлакатлар ҳудудидаги ватандошларимиздан оммамий тўпланмаслик, барча карантин талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда ўзлари ва яқинлари саломатлигини хавф остига қўймасликларини яна бир бор сўраймиз”, - дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала