Тожикистонда президент Раҳмоннинг инаугурацияси бўлиб ўтди

© Официальный сайт президента РТПрезидент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жума, 30 октябрь куни, Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Президент "Коҳи Сомон" биносида парламент ва ҳукумат аъзолари олдида қасамёд сўзларини айтди

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. Душанбеда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг инаугурацияси бўлиб ўтди, унга президентлик рамзлари топширилди, деб хабар беради Sputnik Тожикистон нашри.

Выборы президента в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда президент сайловлари натижалари эълон қилинди

Президент "Коҳи Сомон" биносида парламент ва ҳукумат аъзолари қаршисида қасамёд сўзларини айтди.

Сўнгра Раҳмон байрам кортежида Дўсти марказий майдонига йўл олди, бу ерда у "Исмоил Сомоний" ёдгорлигига гулчамбар қўйди ва Тожикистон Қуролли кучлари республика президентига қасамёд қилишди.

Тожикистон президенти инаугурациясидан барча давлат каналларида тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

Тантанали парадда иштирок этиш учун майдонда 7 мингдан зиёд турли қўшинлар ҳарбий хизматчилари тўпланишган эди.

Инаугурация куни Тожикистон пойтахтида қуёшли ва илиқ бўлди, деб ёзади нашр.

Визит Эмомали Рахмона в институт Востоковедения РАН - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмонга уюштирилган суиъқасд кадрлари эълон қилинди

Парадда шунингдек, мамлакат миллий армияси ҳам иштирок этиб, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга ўз садоқати ҳақида қасамёд қилдилар.

Тожикистон президенти ўз лавозимига киришиш олдидан айтадиган қасамёд сўзларида анъанавий тарзда Тожикистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, Конституцияни, давлат бирлигини ҳимоялашга ва халққа сидқидилдан тўғри хизмат қилиш ҳақида гапирди.

Сўнгра Раҳмон "Миллат саройи"га йўл олди, бу ерда унга президентлик рамзлари топширилди.

Сал аввал Эмомали Раҳмон Тожикистон президенти сайловларида бешинчи маротаба ғолиб бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Мамлакатда сайловлар 11 октябр куни ўтказилган эди.

Янгиликлар лентаси
0