Энергетика вазирлиги: 1 ноябрдан газ заправкалар иш тартибига ўзгартиришлар киритилмаган

Oбуна бўлиш
Вазирлик хабарига кўра, ҳозирги кунда ушбу чекловчи чораларни қўллаш механизми қайта кўриб чиқилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Энергетика вазирлиги 2020 йил 1 ноябрдан чекловлар жорий этилиши режалаштирилаёган автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) газ етказиб бериш шартлари ҳозирда кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди.

“Ҳозирча 1 ноябрдан бошлаб АГТКШнинг иш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 54 та газ тақсимлаш станцияларида янги иш жадвали жорий этилиши ва навбатма-навбат (бирданига эмас), ҳар уч кунда бир мартa соат 19:00 дан 7:00 га қадар газ таъминотини тўхтатиб туриш режалаштирилган эди.

Ушбу чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлашга қаратилган. Бунга сабаб истеъмолнинг юқори соатларида ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ истеъмоли туфайли босим камайиб кетади.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда ушбу чекловчи чораларни қўллаш механизми қайта кўриб чиқилмоқда ва қабул қилинган хуласалар ҳақида ўз вақтида маълумот берилади.

Янгиликлар лентаси
0