Жамият

Коронавирус юқтириб олиш хавфини беш баравар камайтирувчи омил айтилди

© Sputnik / Брайан Смит / Фотобанкка ўтишПротесты в Нью-Йорке
Протесты в Нью-Йорке - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хитойда ўтказилган тадқиқот кўзнойнак тақиб юриш коронавирус юқтириб олиш хавфини 5 бараварга камайтириши мумкинлигини кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Хитойлик олимларнинг тадқиқотлари кўзнойнак тақиб юриш коронавирус юқтириб олиш хавфини 5 бараварга камайтириши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳақда биология фанлар доктори, Новосибирск давлат университети профессори Сергей Несетов маълум қилди.

“Хитойда кўзойнак тақиб юрувчилар COVID-19 ни 5 баравар камроқ юқтириб олишини кўрсатган тадқиқот ўтказилган эди. Хитойда бу яққол намоён бўлмоқда, чунки у ерда контакт линзалар кам тақилади, лекин 80 фоиздан кўпроқ киши кўзойнак тақади”, - деди мутахассис. Унинг сўзларидан “Российская газета” нашри иқтибос келтирган.

Коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Беморланганларда коронавирусга иммунитет қанча вақтдан кейин йўқолади

Нетесов коронавирус беморлари орасида фақат 10 фоизи кўзойнак таққанлар бўлганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, коронавирус юқтириб олишнинг асосий йўллари бурун ва кўзнинг шиллиқ пардаларидир. Шунинг учун кўзойнакдан ташқари ниқоб тақиб юриш ҳам муҳимдир.

“Ҳид билиш қобилиятининг йўқолиши биринчи навбатда касалланиш бурун орқали рўй берганидан дарак беради. Бу эса COVID-19 нинг энг кенг тарқалган белгиларидан биридир”, - деди у.

Шунингдек, мутахассис сўнгги тадқиқотларга кўра коронавирус терида 12 соатгача яшаши мумкинлигини таъкидлади. Шу боис қўлларни тез-тез ювиб туриш ҳам муҳим эҳтиёт чораси саналади.

Сентябрь ойида хитойлик мутахасисларнинг кўзойнак кишиларга кўзини қўли билан ушлашга имкон бермаслиги, шу боисдан коронавирус билан касалланиш хавфи камайиши ҳақидаги хулосалари эълон қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0