Жамият

Пахта мавсумида 158 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди

© Sputnik / Денис АбрамовСбор урожая хлопка в Ставропольском крае
Сбор урожая хлопка в Ставропольском крае - Sputnik Ўзбекистон
Шунингдек, жойлардаги 17 та фермер хўжалиги ва кластерларда терим пуллари ўз вақтида берилмаган 410 нафардан ортиқ фуқарога 173 млн. сўмдан ортиқ кунлик иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди.

ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги пахта мавсумида 158 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

“Хусусан, жойларда 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда ўтказилган мониторинг натижасида меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан 158 нафар мансабдор шахслар маъмурий жавобогарликка тортилган”, - дейилган хабарда.

Бунда, 35 нафар мансабдор шахсга мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати юзасидан 372 млн. 410 минг сўм миқдоридаги маъмурий жарима, банд бўлмаган аҳолини теримга жалб қилиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ҳамда дам олиш шароитларини яратиш, терим пулларини ўз вақтида ва белгиланган меъёрларда бериш масалалари юзасидан 123  нафар мансабдор шахсларга 204 млн. 937 минг сўм миқдорида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси бўйича жавобгарликка тортилди.

Сбор урожая хлопка в Ставропольском крае - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Пахта терим пулидан солиқ олинмайди - Адлия вазирлиги

Ўтказилган мониторинг давомида 550 дан ортиқ фуқаролар билан тегишли шартномалар расмийлаштирилмаганлиги аниқланиб, нафақат фермер хўжаликлари ва кластерлар раҳбарлари, балки, фуқаролар билан ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди ва тегишли шартномалар тузилди. 53 та ҳолатда айбдорларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.

Шунингдек, жойлардаги 17 та фермер хўжалиги ва кластерларда терим пуллари ўз вақтида берилмаган 410 нафардан ортиқ фуқарога 173 млн. сўмдан ортиқ кунлик иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланди.

Хусусан, ижтимоий тармоқдан келиб тушган мурожаатни ўрганиш жараёнида Хоразм вилоятининг Хива туманидаги “Темурбек Хамидбек” фермер хўжалиги раҳбари жорий йилнинг 14 октябридан 20 октябрига қадар теримчиларга меҳнат ҳақини кечиктирганлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилди. Бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма асосида теримчиларнинг пахта пуллари тўлаб берилди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала