Давлат Бюджетида кимга кўп маблағ ажратилган?

Oбуна бўлиш
Келгуси йилги Давлат Бюджети дефицити - 37,43 трлн. сўмни ташкил қилиши кутилмоқда. Шу билан бирга ЯИМ ўсиши 5,1 %, инфляция миқдори -9-10 % бўлиши кутилмоқда.

Молия вазирлиги Ўзбекистон 2021 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонунни тақдим этди. Унда кўрсатилишига кўра кейинги йилги давлат бюджетида жами даромадлар 178,5 триллион сўм, харажатлар - 215,95 трлн. сўм миқдорида белгиланган. Бюджет дефицити 37,43 трлн. сўмни ташкил қилиши керак. 

Давлат бюджетининг харажатлар бўлимида энг катта қисми - Молия вазирлиги (54,3 трлн.) кўрсатилган. Ундан сўнг  Халқ таълими  (22,1), Мактабгача таълим вазирлиги (5,4)  ва Транспорт вазирлиги (3,4). Шунингдек Мақсадли фондларга ўтказмалар (15,8 трлн.) ва давлат қарзини қоплаш (7,76 трлн. сўм) ҳам қайд этилган.

ФВВ, ИИВ ва Мудофаа вазирликлари харажатлари бюджетда акс эттирилмаган. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

Янгиликлар лентаси
0